30 Май 2023 йил 395

Фарғона шаҳрида ёнида “марихуана ” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 2023 йил 19 май куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ отряди 3-гуруҳ ходимлари Янги аср кўчасида хизмат олиб боришаётган вақтларида, ушбу кўчадаги кўп қаватли уй олдида шубхали тарзда юрган К.З.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уни ёнида “марихуана” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech