21 Август 2021 йил 2089

Фарғона вилояти ички ишлар органлари ходимлари умумхалқ хашарида фаол қатнашмоқда

Бугун Давлатимиз раҳбари фармони билан мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари Фарғонада ҳам уюшқоқликда давом этмоқда.

Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси, унинг таркибидаги бошқарма ва бўлимларда ҳашар катта кўтаринкиликда олиб бориляпти. Шаходатланган ва эркин ёлланган ходимлар қадриятларимизнинг бир бўлаги ҳисобланган ҳашарда фаол иштирок этиб, ўзлари ишлайдиган бино-иншоотларда, ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, бугун эрталабдан вилоят ички ишлар бошқармаси ҳовлиси ва ҳудудида хашар қизғин тус олди.

Ходимлар ҳудуддаги дарахтларни оқлаб, шакл беришди, боғ ва ҳиёнбонлар бегона ўт ҳамда хазонлардан тозаланди, ариқлар ковланиб, бўш ерларга ишлов берилди.  Бошқарма ҳовлисида ташкил этилган хотира майдонида ҳам тозалаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ва поликлиникасида, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳамда Пробация бошқармаси бинолари ва ҳовлисида ҳам кенг кўламли ободонлашитириш ишлари йўлга қўйилиб,  атроф ораста кўринишга келтирилди. Унда барча ходимлар аҳил ва ҳамжиҳат ҳолда фаол иштирк этишди.

Карантин қоидалари ва санитария-эпидемиология талаблари асосида ташкил этилган ободонлаштириш ҳашари шаҳар-туман ички ишлар бўлими биноларида ҳам давом этмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech