29 Феврал 2020 йил 1120

Фарғонада ИИБ ЙҲХБ томонидан 2 та “Tracker” , 2 та “Lacetti” русумли патрул автомашиналарга интернет тарқатувчи қурилма ва белгилар ўрнатилди. Эндиликда ҳар қандай фуқаро улардан бепул фойдаланиши мумкин.

     Республикамизда илк бор Фарғонада жорий қилинган бу янгилик, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, уларнинг электрон ахборотларга бўлган эхтиёжини қондиришга қаратилган.
     “Патрул зиё маскани” дея ном берилган лойихадан самарали фойдаланиш учун, фуқаролар патрул автомашиналари ёнида ўз телефонидан WIFI тизимини ёқади ва ундаги “Патрул зиё маскани” тармоғига уланади. Автомашина сиртидаги махсус QR-коди орқали “ZiyoNet” таълим порталининг кутубхона базасига тўғридан тўғри уланади.
Бундан ташқари “uz” доминидаги “TAS-IX” тизимидаги бошқа сайтлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech