Фарғонада 3-сектор кесимидаги сайёр қабулда Тошлоқ тумани аҳолисининг мурожаатлари тингланди ва ҳал этилди.
Сектор раҳбари вилоят ИИБ бошлиғи полковник Дониёр Ташходжаевнинг 2020 йил 7 февраль куни Тошлоқ тумани Қанжирға МФЙ ўтказган навбатдаги сайёр қабулида жами 19 нафар фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаатлар қилишди. Уларнинг 2 нафарига ногиронлик аравачаси, 4 тасига газ баллон берилди. Шунингдек, электр энергияси таъминоти, тоза ичимлик суви келтириш, имтиёзли кредит олиш, тиббий-ижтимоий ёрдам, ишга жойлашиш, хусусий давлат шерикчилик асосида уй боғча очиш ва газ баллон олиш масаласида мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг аксари шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қўшимча вақт талаб этадиган масалалар юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди, ҳамда вилоят ИИБ томонидан алоҳида назоратга олинди.
Вилоят ИИБ Ахборот хизмати