25 Июл 2024 йил 1837

Фарғона шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда шаҳарда умумий жиноятчилик ҳолати, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитлар аниқ таҳлиллар асосида асосий эътиборни ижтимоий профилактикага қараган холда танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда шаҳар прокурори томонидан ўтган даврда шаҳар ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилгани таъкидланиб, ижтимоий профилактиканинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Мутасаддилар ва ички ишлар ходимларининг кун тартибидаги масала юзасидан белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлари тингланиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech