29 Феврал 2024 йил
2425
Фарғона вилояти махсус алоқа боғламаси ходимлари ўртасида “Ўқотар қуролларни жанговар хусусиятлари, олиб юриш, сақлаш ва қўллаш тартиби ҳамда хавфсизлик қоидалари” мавзусида ўқув семинар ўтказилди
Ўқув семинарда махсус алоқа боғламаси ходимларининг ахлоқий-психологик ва жанговар тайёргарликларини ошириш бўйича керакли йўриқномалар берилди.
Ходимлар хизмат вазифаларини бажариш вақтида, жанговар шайлиги юқори даражаларида бўлиши керак.
Тадбирда, иштирокчиларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, транспорт, махсус техника, алоқа ва бошқа ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш қоидалари мустаҳкамланди.
Ўқотар қуролларнинг жанговар хусусиятлари, олиб юриш, сақлаш ва қўллаш тартиби бўйича ҳам машғулотлар олиб борилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати