9 Январ 2024 йил 2994

Фарғона вилояти ИИБда пробация хизмати ходимлари иштирокида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД пробация хизмати бошлиғи ўринбосари, полковник Азим Султонов ҳамда Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фаррух Усаровлар иштирокда ўтказилган йиғилишда 2023 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар йўналишлар кесимида муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ пробация бошқармаси бошлиғи, подполковник Равшанжон Ҳолдоровнинг ахбороти эшитилди. Ахборотдан келиб чиқиб, эътибор қаратиш зарур бўлган вазифалар аниқ белгилаб олинди.

Хусусан ўтган йил давомида пробация хизмати ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда хизмат мажбуриятларига сўзсиз амал қилиши, шунингдек, касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси талабларига қатъий риоя этишларини таъминлаш борасида амалий ишлар йўлга қўйилганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, Вазирлик пробация хизмати раҳбарияти томонидан соҳа ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунбузиш ҳолатларининг олдини олиш, хизмат самарадорлигини ошириш борасида зарур тавсиялар ўртага ташланди.

Якунда хизмат фаолияти давомида намуна кўрсатган ходимларга вазирлик раҳбариятининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech