22 Январ 2024 йил 1977

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 2023 йил иш якунлари сарҳисоб қилинди

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Тадбир Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник М.Саттаров иштирокида танқидий руҳда ўтказилди, камчиликларга йўл қўйган ходимлар ҳамда раҳбарларнинг ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишлари юзасидан қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, ходимларни ўқитиш, билим ва малакасини ошириш борасидаги ишлар, шу билан бирга, келгусида тергов бўлинмалари олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, 2023 йилдаги иш натижалари таҳлилидан келиб чиқиб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган, қатор вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, жиноят ишларини сифатли тергов қилиб яхши натижаларга эришган, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда тергов бўлинмалари раҳбарларига вазирлик раҳбариятининг диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech