9 Сентябр 2024 йил
1837
Фарғона вилояти ИИБ Карантин хизмати гуруҳи ва Бешариқ, Қўштепа ҳамда Қува туманларида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда назорат тадбири олиб борилди
Назорат-тадбири давомида, Бешариқ туманида жойлашган
“Бешариқ тумани Деҳқон бозори” МЧЖда ва Қува, Қўштепа туманларида жойлашган
ошхоналарда гўшт маҳсулоти савдоси билан шуғулланаётган фуқароларни савдосидаги
маҳсулотларини сифатлилиги ветеринария врачлари томонидан текширилди ва
касалликда гумон қилинаётган чорва ҳайвонларни сўйиб сотмаслик ҳақида
тушунтирилди.
Шунингдек, ошхоналарда гўшт ва гўшт маҳсулоти савдоси билан
шуғулланувчи тадбиркор ва фуқаролар билан
чорва ҳайвонларида учраётган Нодуляр-дерматит юзасидан тушунтириш ишлари
олиб борилиб, соғлом чорва ҳайвон гўшт маҳсулотидан фойдаланиш кераклиги бўйича
огоҳлантирилиб тилхатлар олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати