31 Октябр 2025 йил 132

Фарғона вилояти ИИБ ходимлари “Биз донормиз!” шиори остидаги беғараз донорлик акциясида иштирок этдилар

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари инсонпарварлик ва эзгулик фазилатларини тарғиб этиш мақсадида “Биз донормиз!” шиори остида ўтказилган беғараз қон топшириш акциясида фаол иштирок этдилар.

Мазкур хайрия тадбири доирасида ИИБ тизими ходимлари Фарғона вилояти қон қуйиш маркази ҳамда Қўқон шаҳар қон қуйиш марказларида қон топшириб, муҳтож беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади — аҳолида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамиятда меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бирдамлик ғояларини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.

Акция давомида қон топширган ходимлар бу каби эзгу ташаббуслар орқали фуқароларга нафaқат тиббий, балки маънавий ёрдам бериш, ижтимоий масъулиятни юксалтириш зарурлигини таъкидладилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech