6 Ноябр 2024 йил 1941

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларида китоб ярмаркаси ўтказилди

Жорий йилнинг 04 ва 05-ноябр кунлари Фарғона вилояти ИИБ аппарати, ЙҲХБ, ППХ ва ЖТСБ, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ҳамда барча шаҳар-туман ИИБларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги “2020-2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021-йил 21-октябрь кунидаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли ҳамда 2023-йил 15-март кунидаги “Ички ишлар органларида ахборот-кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 129-сонли, шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан ахборот-кутубхона фондини шакллантириш, ходимлар олган билимлари орқали хизматда ва китобхонлик тадбирларида самарали натижалар кўрсатиши ҳамда ходимларнинг билим савиясини янада ошириш мақсадида “Ҳар-бир ходимга 10 китоб” шиори асосида китоб ярмаркалари ўтказилиб, китоб ярмаркасида 300 турдан ортиқ адабиётлар сотувга қўйилиб, 1.200 дан зиёд китоблар ходимлар томонидан харид қилиб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech