Фарғона вилоятининг Қувасой, Қува, Тошлоқ, Олтиариқ, Қўштепа, Бағдод, Ўзбекистон, Данғара ҳамда Марғилон шаҳарлари МФЙ хотин-қизлар фаолларига хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятлар таҳлили ва уларни олдини олишга қаратилган тизимли ишлар ташкил этилиши юзасидан ўқув семинари ўтказилди
Семинарни вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари майор Д.Ўринова , вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова ҳамда худудлардаги масъул ходимлар олиб бориб, худудларда жорий йилнинг 2 ой 20 кун давомида содир этилган оила-турмуш жинояти, шунингдек хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятларни танқидий таҳлили эшиттириб ўтилди. Семинар давомида 2 йил давомида аёллар томонидан жиноят содир этилмаган "Бўстон" МФЙ мисолида хотин-қизлар ўртасида хуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролик ишлари бўйича судларда низолашаётган оилалар, нотинч ва низоли оилалар, хусусан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ишлаб, уларни яраштириш чораларини кўриш, оиладаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш каби ишларни жадаллаштириш бўйича бир қатор тушунтиришлар бериб ўтилди.
Юқоридаги семинар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.