29 Апрел 2022 йил 403

Фарғона вилоятида икки нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди

28 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Б.У.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ю.А.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech