25 Август 2021 йил
431
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди
24 август куни Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ю.Ш.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Д.Б.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати