26 Август 2021 йил 420

Фарғона вилоятида адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди

25 август куни Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Л.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Бағдод тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.О.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech