1 Феврал 2022 йил 4543

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ички ишлар органлари таркибидаги йўл-патруль хизмати ҳайдовчи-оператор лавозимларига танлов асосида, ихтиёрий тартибда, Фарғона вилоятида доимий рўйхатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ИНФОРМАТИКА, АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ, ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ТАМОМЛАГАН, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Бунда, бўйи 175 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган ҳамда ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлган эркаклар қатнашишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2022 йилнинг 01 февраль кунидан 05 февраль кунига қадар, яшаш ҳудудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар билан таъминлаш гуруҳларига мурожаат этишлари лозим.

Номзодлар ўзлари билан “фуқаролик паспорти” (нусхаси билан), “ҳарбий ва ҳайдовчилик гувохномалари”, дипломларини олиб келишлари талаб этилади.


Мурожаат учун телефон: 73-244-15-56.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ВА КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ

 

Text to speech