Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 2021 йил якунлари сарҳисоб қилинди
Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ташкил этилган йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Муҳитдин Жўраев, шаҳар-туманлар ички ишлар органлари терговчи ва суриштирувчилари иштирок этишди.
Йиғилишда ўтган 2021 йил ҳамда жорий йилнинг 2 ойи давомида тергов йўналишида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Кун тартибидаги масалалар муҳокомасидан сўнг 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жойлардаги раҳбар ва масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбирда таъкидланганидек, энг асосий мақсад фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказмаган ҳолда тергов амалиётини олиб бориш, содир этилган жиноятларни ҳар томонлама синчковлик билан ўрганиб, қарор қабул қилиш, бир сўз билан айтганда, жиноят ҳақиқати ва адолатини қарор топтиришда ҳар бир ходим ўзининг бой билими ва тажрибасига таяниб шаффофликни таъминлаши лозим бўлади.
Шунингдек, тадбир давомида соҳада наъмунали хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазири ўринбосарининг ташаккурномалари, 8 март — Халқаро хотиин-қизлар куни байрами муносабати билан бир гуруҳ аёлларга бошқарма раҳбариятининг қимматбаҳо байрам совғалари тантанали равишда топширилди.
Тадбир якунида ходимлар ўз олдиларига қўйилган вазифаларни шараф билан уддалашга ваъда бердилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати