8 Апрел 2023 йил 5311

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи полковник Муҳиддин Жўраев Бағдод туманида ёшлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади

Ёшлар масаласи, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш, ижтимоий мослашувини таъминлаш, мазкур қатлам иштирокида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби мақсадларга қаратилган тадбирда 3-секторга бириктирлган Олтиариқ, Риштон, Бағдод, Бувайда ҳамда Учкўприк туманларидан 50 нафарга яқин ёшлар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.

Ўғил қизларнинг ҳар бир масаласи диққат билан ўрганиб чиқилди.

Жумладан, Қабул давомида 41 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан соғлиқни сақлаш тизими бўйича 18 та, бандлик масаласида 4 та, Субсидия асосида уй олиш ва ишлаб чиқариш техникалари олиш бўйича 3 та, Банкдан тадбиркорлик ва бошқа масалаларда кредит олиш бўйича 6 та, озодликдан чеклаш жазосини муддатидан олдин озод этиш бўйича 2 та, уй-жойини таъмирлаш бўйича 2 та, бошқа масалалар бўйича 6 та мурожаатлар қилинди.

Бошқарма бошлиғи ҳар бир масалани тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтириб, ижроси бўйича муддатларни белгилади ва назоратга олди.

Бу каби тадбирлар албатта ёшларни ҳаётда ўз ўринларити топиб, муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

Text to speech