5 Март 2023 йил 360

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди

Бу галги маънавият ва маърифат дарси ҳам соҳа ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга, касбий маҳоратларини юксалтиришга хизмат қилди.
Фарғона давлат университети ўқитувчиси Ойбек Эркабоевнинг 8 март– Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Аёл – ҳаёт чароғбони” мавзусида маърузасида жамиятимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири Орифжон Маҳмудовнинг “Соғлом турмуш тарзи қоидалари” мавзусидаги маърузада эса инсон саломатлигини асрашда жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори мазмун-моҳиятини, унда белгилаб берилган устувор жиҳатлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

"Бир чимдим" маънавият видеоролиги соҳа ходимларини ўйлашга, мушоҳада юритишга чақирди.

Тадбир якунида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди. Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тақдирланган ҳамда спорт мусобақасида ғолиб бўлган ходимлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech