19 Ноябр 2021 йил 951

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари раҳбарлари, суриштирувчи ва терговчилар иштирок этдилар.

Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари А.К.Козимов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалани чуқур таҳлил қилди, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ҳудудлар кесимида, аниқ мисоллар асосида кўрсатиб, келгусида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш борасида ходимларга зарур тавсиялар берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, соҳада хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда йўл қўйилган айрим камчиликлар тўғрисида фикр юритди.

Шу билан бирга, ходимлар масъулиятини тубдан ошириш, Ички ишлар органлари ходими деган номга доғ тушурувчи ножўя хатти – ҳаракатлар содир этмасликлари ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Йиғилишда кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларга келгусида йўл қўймаслик, ходимлар томонидан ўз хизмат бурчига масъулият, садоқат ва ҳалоллик билан ёндашишлари ҳақида яна бир бор тушунтириб ўтилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech