Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дониёр Ташходжаевнинг тиббиёт ходимларига йўллаган байрам табриги
Ҳурматли тиббиёт ходимлари, саломатлигимиз посбонлари!
Барчамизга яхши маълумки, соғлик бу инсоннинг энг катта бойлиги саналади.
Ана шу бойликни асраб-авайлашда бизга ёрдам берадиган, беморларга тани сиҳатлик ва ҳаёт нурини баҳш этаётган шифокорлар чинакам нажот фаришталаридир.
Фурсатдан фойдаланиб, халқимиз саломатлигини сақлаш йўлидаги шарафли ишга бел боғлаган азиз шифокорларимизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни – касб байрами муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
Сизлар чин маънода саломатлик посбонларисиз.
Шарафли меҳнатингиз баҳосини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.
Айниқса, пандемия шароитида ўз ҳаётингизни хатарга қўйиб бўлсада кўрсатаётган жасоратингиз таҳцинга сазовор. Сизларнинг шарофатингиз билан бир неча минглаб ҳамюртларимиз соғ-саломатликларини тиклади.
Президентимиз таъбири билан айтганда “Тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир. Фақат соғлом инсон ва соғлом халқ мислсиз ишларга қодирлигини ҳаммамиз яхши англаймиз”.
Дарҳақиқат, руҳан ва жисмонан соғлом жамият эгаларигина улкан марраларни забт этади. Бу жараён сизларнинг беминнат хизматингиз билан чамбарчас боғлиқ.
Шу билан бирга Ички ишлар органлари ходимларининг руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳолатда самарали хизмат олиб боришларини таъминлашга қўшаётган улкан ҳиссангизни ҳам алоҳида эътироф этамиз.
Яна бир бор касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, дея оилангизга тинчлик- хотиржамлик, қут-барака, эл саломатлигини асраш йўлидаги ишларингизда эса муваффақиятлар тилайман.