Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Муҳиддин Жўраев ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, улар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксариятини ижобий хал этмоқда
Ёшларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев ёшлар билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиб келмоқда.
Ушбу учрашувлар давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари, муржаатлари эшитилиб, зарур амалий ёрдам кўрсатиляпти.
Жумладан, ёшлардан 24 та масалаларда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий хал қилинди.
Хусусан, 1 нафар ёшга ҳайдовчилик курсларида таълим олиш учун тўланадиган маблағнинг, 3 нафар ёшларга эса олий таълим муассасаларида ўқиш учун шартнома пулининг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб берилди. 6 нафар ёшларга ID карталар олиб берилди.
Булардан ташқари, ёшларни фойдали меҳнатга жалаб қилиш ва уйда бандлигини таъминлаш мақсадида 1 та пайвандлаш ускунаси, 2 та маторли арра, 1 та электр пайвандлаш ускунаси субсидия асосида тақдим қилинди.
Бағдод туманидаги 50-мактаб ёшларидан келиб тушган мурожаат асосида мактабда иссиқ сув таъминотини яхшилаш учун аристон олиб берилган бўлса, Ёзёвон туманидаги 27-сонли мактабдан келиб тушган мурожаат бўйича эса 220 метрли девор қуриб берилди.
Бу каби чора-тадбирлар жойларда давом этмоқда
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.