11 Октябр 2021 йил 371

Фарғона туманида жойлашган сиҳатгоҳда пул ва уяли телефон аппаратини йўқотган шахс ИИБга мурожаат қилди

Фарғона тумани. 01 август куни фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 июль куни номаълум шахс Шифокор МФЙ ҳудудида жойлашган сиҳатгоҳга қарашли чойхонадаги сўри устида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли нархи 3.180.000 сўмлик “Redmi 9-S” русумли уяли телефон аппарати ва 500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимми томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.Х исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech