5 Ноябр 2021 йил 356

Фарғона туманида танишини кредит маблағларини тўлаб қўйишни баҳона қилиб, пулларини алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 2021 йилнинг сентябрь ойида Х.И таниши Ғ.У.нинг ишончига кириб, автомашина учун банкдан олган кредит маблағларини тўлаб қўйишини айтиб, 3000 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech