20 Декабр 2022 йил 432

Фарғона туманида “Сobalt” автомашинасини сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига алданди

Фарғона тумани. Фуқаро Ф.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 02 ноябрь куни номаьлум шахс ижтимоий тармоғи орқали гуруҳда сотиладиган “Сobalt” русумли автомашина борлигини айтиб ишончига кириб жами 4.065.000 сўм пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўзини шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech