Фарғона туманида “Нексия” русумли автомашинани салонидан антирадар мосламаси ва бошқа буюмларни ўғирлаган шахслар аниқланди
Фарғона тумани. 05 сентябрь куни А.К ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 сентябрь кунидан 05 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Лангар кўчасида қаровсиз қолдирган “Нексия” русумли автомашинани салонида бўлган нарҳи 1.000.000 сўмлик “SНO-ME” русумли антирадар мосламаси ва нарҳи 400.000 сўмлик оёқ кийимини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғ.А., О.О. Б.И. ва Б.С.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати