16 Октябр 2021 йил 649

Фарғона туманида Корея давлатига ўқишга кирмоқчи бўлган фуқаро пулларига алданди

Фарғона тумани. 06 октябрь куни Ж.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг июнь ойида номаълум шахс ишончига кириб, 5.200 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб, пулни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди  (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ё.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: