15 Март 2022 йил 556

Фарғона туманида “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали алданган аёл ИИБга мурожаат қилди

Фарғона тумани. 2022 йилнинг 24 январь куни Х.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали ўзини профильи орқали ишончига кириб, аёллар кийимини етказиб беришини айтиб, ҳисобига 1.670.000 сўм пулларини ўтказиб олиб, ушбу профильни ёпиб юбориб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech