11 Сентябр 2021 йил
398
Фарғона шаҳрида қидирувдаги аёл қўлга олинди
10 сентябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ва Фарғона вилояти Миллий гвардияси бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Б.Ш исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати