Фарғона шаҳрида “Ваз-2106” русумли автомашинасининг аккумуляторини ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Фарғона шаҳар. Янги Аср кўчасида яшовчи фуқаро Г.В ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 12 февраль кунидан 13 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Ваз-2106” русумли автомашинасининг нархи 1.500.000 сўмлик аккумуляторини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.А ва К.К.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланишган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати