22 Май 2023 йил 478

Фарғона шаҳрида ўзини шубхали тутган шахснинг ёнидан “заҳри қотил” топилди

Фарғона шаҳар. 08 май куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ отряди ходимлари шу куни тунги пайтда Қиргули мавзесида бемақсад юрган Қ.А ўғли шубхали кўринганлиги сабабли ИИБга олиб келиниб, шахсига ойдинлик киритилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида устидаги костюмининг кўкрак қисмининг ўнг чўнтагида гашиш гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech