16 Июн 2023 йил 371

Фарғона шаҳрида қурилиш маҳсулотлари сотиб олмоқчи бўлган шахс фирибгарга алданди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Д.Ҳ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 24 апрель куни номаълум шахс Нурли кўчаси 3-уйда яшовчи қўнғироқ қилиб, унга қурилиш маҳсулотлари етказиб беришини ва олдиндан 2.800.000 сўм пулларини ўтказиб берганидан сўнг маҳсулотларни олиб бориб беришини айтган вақтида пайнет шахобчаси орқали у юборган пластик карта рақамига 2.800.000 сўм пулларни ўтказиб берганидан сўнг ваъдасини бажармай, пулларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Ў содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech