1 Ноябр 2021 йил 518

Фарғона шаҳрида уяли телефон аппаратини ўғирлатган фуқаро ИИБга мурожаат қилди

Фарғона шаҳри. 30 октябрь куни фуқаро С.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 октябрь куни соат номаълум шахс Б.Марғилоний кўчасида жойлашган биржа марказининг умумий залидаги стол устида қаровсиз қолдирилган нарҳи 2.000.000 сўмлик “Samsung А21” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганин билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шахҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech