Фарғона шаҳрида уяли телефон аппаратини ўғирлаган киссавур қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 28 январь куни С.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 25 январь куни номаълум шахс Тадбиркорлар кўчасида жойлашган савдо растаси олдида ўғли вояга етмаган Н.М эгнидаги кийимининг чўнтагидан нархи 1.600.000 сўмлик “Samsung А10 С” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати