Фарғона шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 09 август куни С.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 09 июль куни номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 3.000.000 сўмлик уяли телефон аппаратини фойдалиниб туришлик учун олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати