Фарғона шаҳрида пулларини айрибошламоқчи бўлган фуқаро алдовга учради
Фарғона шаҳри. 27 октябрь куни фуқаро А.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 20 сентябрь куни номаълум шахс Бозор боши кўчасида ишончига кириб, алдов йўли билан 4.000 Россия рублини 580.000 сўмга айрибошлашга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан 300.000 сўм пулларни бериб қолган 180.000 сўм пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Я.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати