9 Январ 2023 йил 450

Фарғона шаҳрида “Lacetti” русумли автомашинани олиб қочган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳар. 2023 йил 07 январь куни номаълум шахс З.М тегишли бўлган Қувасой кўчасида жойлашган савдо мажмуаси олдида жойлашган автомаштиналар тураргоҳида қаровсиз қолган “Lacetti” русумли автомашинасини яширин равишда олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, ушбу автомашинани А.А олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech