Фарғона шаҳрида кафедан кондиционер ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 20 август куни Х.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 август кунидан 20 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс Юксалиш кўчасида жойлашган кафедан ўзига тегишли бўлган 7.200.000 сўмлик “Артел” русумли кондиционерини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати