5 Апрел 2023 йил 383

Фарғона шаҳрида "Jentra" автомашина салонидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Р.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 13 март куни номаълум шахс Р.Р.ни яшаш хонадони олдида қаровсиз қолган "Jentra" русумли автомашинаси салонида бўлган 1.500.000 сўм ва 100 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ё.З ва М.А.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech