29 Апрел 2022 йил 433

Фарғона шаҳрида “Hyundai” русумли автомобиль салонидан антирадар ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар.13 апрель куни Хўжамағиз кўчасида яшовчи фуқаро Р.О ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Ҳюндаи” русумли автомобиль салонидан нархи 900.000 сўмлик “ЛеМанс” номли антирадарини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech