18 Октябр 2021 йил 389

Фарғона шаҳрида хонадондан планшет ва уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 05 август куни Ал.Хоразимий кўчасида яшовчи фуқаро С.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 август кунидан 05 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб меҳмонхонасида бўлган шкаф ичидан нархи 2.000.000 сўмли “Рестиго” русумли планшет ва 200.000 сўмлик “Телет” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Г.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech