Фарғона шаҳрида фуқарони АҚШ долларини сўмга айрибошлаб, келишилган пулни бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 02 октябрь куни М.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 03 сентябрь куни номаълум шахс Бозорбоши кўчасида ишончига кириб, алдов йўли билан 800 АҚШ долларини ҳар бирини 1.070.000 сўмга айрибошлашга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан 5.560.000 сўм пулларни бериб қолган 3.000.000 сўм пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати