5 Октябр 2021 йил 519

Фарғона шаҳрида фуқародан “Neхia” автомашинасини сотиб олган шахс келишилган пулларни бермади

 

Фарғона шаҳри. 2021 йил куни 12 август куни фуқаро М.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг январь ойида исмли номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Neхia” русумли автомашинасини 8.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 3.500 АҚШ долларини бериб, автомашинани олиб кетиб, қолган 5.000 АҚШ долларини беш ой муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Т исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech