8 Январ 2022 йил 468

Фарғона шаҳрида фуқародан икки бош қорамолларни сотиб олиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 13 декабрь куни Р.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 01 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қорамолини 8.850.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир кун муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз  эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech