Фарғона шаҳрида “Damas” русумли автомашина салонидан “RedMI-7” русумли телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди.
29 сентябрь И.Н исмли фуқаро ИИБ га мурожаат қилиб, унда 22 сентябрь куни номаълум шахс Фарғона шаҳарда эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли автомашинаси салонидан нархи 1.500.000 сўмлик “RedMI-7” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона шаҳарда яшовчи Н.Ғ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати