Фарғона шаҳрида “Damas” автомашина салонидан антирадар қурилмаси ва магнитафонни ўғирлаган вояга етмаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Н.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 01 май куни соат 01:30 ларда номаълум шахс, А.Навоий кўчасида қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли салонида бўлган нархи 200.000 сўмлик магнитафони ва нархи 1.000.000 сўмлик “Neonline” русумли антирадар қурулмасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати