Фарғона шаҳрида чойхонадан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 11 октябрь куни Қ.П ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 октябрь куни Қумарқ кўчасида жойлашган чойхонаси ҳудудида нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung A-12” русумли уяли телефон аппаратини эҳтиётсизлиги сабабли йўқотиб қўйганлигини маълум қилган.
Терговга қадар текширув харакатлари давомида, 09 октябрь кунидан 10 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қ.П ухлаб ётганидан фойдаланиб, чойхонадаги кўрпача устида қаровсиз қолдирган нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung A-12” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати