20 Декабр 2021 йил 616

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган автомашиналар ойнасини синдириб, ўғирликка қўл урган шахслар қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 11 декабрь кунидан 12 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона кўчаси 80-уй олдида қаровсиз қолдирилган М.Э.га қарашли “Jentra” русумли автомашинани олд ўнг ойнасини синдириш йўли билан очиб, 300.000 сўмлик моддий зарар етказган.

Бундан ташқари, 12 декабрь куни соат 05:32 ларда номаълум шахс Мустақиллик кўчаси 48-уй олдида Д.Ш.га қарашли қаровсиз қолдирган “Elantra Hyundai” русумли автомашинасини ойнасини синдириш йўли билан очиб, 200.000 сўмлик, соат 06:00 ларда С.Темур кўчаси 42-уй олдида қаровсиз қолдирилган С.У.га қарашли “Lasetti” русумли автомашинасини ойнасини синдириш йўли билан очиб,  200.000 сўмлик , соат 13:37 ларда Мустақиллик кўчаси 48-уй олдида қаровсиз қолдирилган Д.О.га қарашли “Jentra” русумли автомашинасини ойнасини синдириш йўли билан очиб, 300.000 сўмлик моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 19 ёшли Д.О., 24 ёшли Б.Б ва 23 ёшли С .Д.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech