4 Ноябр 2021 йил 317

Фарғона шаҳрида аёлдан авия чипталарини пулларини бериш шарти билан олиб, алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг май ойида К.Э таниши Ш.М исмли аёлнинг ишончига кириб, 23.353 АҚШ долларлик авия чипталарини пулларини кейинчалик бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган авия чипталарни бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech