2 Март 2023 йил 401

Фарғона шаҳарида танишига “Сaptiva” автомашинаси олиб беришни баҳона қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар. 2022 йил июль ойи ўрталарида М.А Фарғона шаҳрида жойлашган автомашина бозорида таниши Р.Н исмли аёлни ишончига кириб унга “Сaptiva” русумли автомашинасини 10.800 АҚШ долларига сотиб, автомашинани таъмирлаб беришини айтиб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech